Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун ПЦР ва цитологик текширувдан фойдаланган ҳолда скринингдан ўтказишни кенгайтириш режа қилинмоқда. ССВ раҳбари Асилбек Худаяровга кўра, саратонни эрта аниқлашнинг ҳар бир ҳолати учун бонуслар бериш тажрибаси муваффақиятли ўтган.
Ўзбекистонда ҳар йили 1000 га яқин аёлнинг ўлимига сабаб бўладиган бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашда одам папиллома вируси тестини ўтказиш бўйича синов лойиҳаси ўз самарасини кўрсатди. Бундай скринингни доимий ўтказиш дастури касалланиш ва ўлим даражасини пасайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
100% олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон бу — бачадон бўйни саратонидир. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу инфографикаси аёлларга мазкур касалликдан ҳимояланишга ёрдам берадиган учта оддий профилактика чораларини кўрсатади.
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда аёллар орасида энг кўп учрайдиган саратон касаллиги тури бўйича иккинчи, мазкур касаллик туфайли ўлим ҳолатлари бўйича эса учинчи ўринда туради. У 90% ҳолларда одам папиллома вируси инфекцияси билан бошланади. Касалликни эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш орқали енгиб ўтиш мумкин. Икки вилоятда пилот скрининг дастури ишга туширилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг